1

Америкалик фуқаро тўхтовсиз 94 соат сериал томоша қилди

ДУНЁ 14.04.2016, 10:15
Теглар: Сериал
Америкалик фуқаро тўхтовсиз 94 соат сериал томоша қилди

АҚШнинг Бруклин шаҳрида яшовчи  Алехандро Фрагосо тўхтовсиз телевизор томоша қилиб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда

У телевизор қаршисида 94 соат яъни қарийб тўрт кун ўтирди. Алехандронинг исми-шарифи Гиннес рекордлари китобига киритилди. 

У ўзининг рекордини қандай ўрнатганини қуйидагича изоҳлади: 

“Мен Ўртаер денгизи парҳези ва технологиялардан унумли фойдаландим. Мазкур икки омил менга танаффуссиз телевизор кўришимга ёрдам берди”. 

Маълумотларга кўра, бу усуллар Алехандронинг қонидаги қанд миқдорини таъминлаб турган. 

Унинг ёнида шифокор ҳам ўтириб, саломатлигини мунтазам назорат қилиб турган. 

Шифокорнинг айтишича, Фрагосо рекорд сўнггида юрак қисқариши частоталари ошган. Шу билан бирга, у тажриба мобайнида бир неча маротаба қисқа вақтга ухлаб қолган. 

Алехандро тажриба мобайнида бир неча марта кўрсатувлар тартибини ўзгартирган. У “Тахтлар ўйини” ва яна бир неча кўрсатувни тинимсиз томоша қилган. 

Фрагосонинг айтишича, айнан мазкур тажрибадан сўнг у тинимсиз телевизор томоша қилиш жуда мушкул ва чарчатувчи вазифа эканлигини тушуниб етган.

Шарҳлар

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ

11.07.2017, 14:37

Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...
“MY5” телеканалида “Уй бекаси” сериалининг янги мавсуми намойиш этилади

19.10.2016, 14:46

“Mening Yurtim” телеканали ижодкорлари янги мавсумни янги лойиҳа ва телешоулар билан бошлашди ва янги сериаллар ҳақида ҳам унутиб қўйишгани йўқ. Тез кунларда канал ижодкорлари ўз...
Машҳур сериал юлдузлари кимлар билан турмуш қурган?

15.08.2016, 11:27

Олтин сочли, “Муҳташам юз йил” сериалининг юлдузи Марьям Узерли айни кунларда туғилган кунини нишонлади, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри. Турк сериаллари мухлислари учун машҳур турк...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1