1

Месси 2010 йилдан буён илк бор кетма-кет беш ўйинда гол кирита олмаяпти

СПОРТ 14.04.2016, 15:12
Теглар: Лионель Месси, Футбол, Гол
Месси 2010 йилдан буён илк бор кетма-кет беш ўйинда гол кирита олмаяпти

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси сўнгги беш ўйинда рақиб жамоалар дарвозасига гол кирита олмаяпти. Бундай ҳолат 2010 йилнинг апрель ойидан буён илк бор кузатилмоқда дея хабар бермоқда Sky Sports Satto.

Аргентиналик ҳужумчи “Атлетико Мадрид”га қарши кечган ЕЧЛ жавоб ўйинида бирор марта ҳам рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади. Бундай ҳолат сўнгги бор 2014 йилда, айнан “Атлетико”га қарши ўйинда кузатилган эди. 

ЕЧЛ чорак финал илк ўйинида “Барселона” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, жавоб ўйинида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва ЕЧЛ турнирини тарк этди. Мусобақанинг ярим финалига эса “Реал”, “Манчестер Сити”, “Бавария” ва “Атлетико” клублари йўл олишди. 

Жорий мавсумда Месси “Барселона”нинг барча турнирларини инобатга олган ҳолда 41 ўйинда майдонга тушиб, 37 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Шарҳлар

Қувайт-Ўзбекистон ўйинида ўзбекистонлик ёшлар 5 та жавобсиз гол киритди

20.04.2024, 22:51

Осиё кубоги U23. Ўзбекистон Кувайтни тор-мор этиб, муддатдан аввал кейинги босқичга йўл олди.Осиё кубоги U23 2-тури доирасидаги D гуруҳида ўтказилган икки учрашувдан сўнг плей-оффга йўлланма...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Италия футболи юлдузлари Тошкентга келади

07.05.2022, 09:03

Хабарингиз бор 17-18 май кунлари Тошкентда Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбек футболининг 110 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган ушбу ўйинда узоқ йиллар давомида...
Мессининг қачондан машғулотларга қайтиши маълум бўлди

14.01.2022, 22:06

"ПСЖ" ҳужумчиси Лионель Месси келаси ҳафтада умумий гуруҳ машғулотларига қайтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. Қайд этилишича, Месси 15 январь куни "Брест"га қарши ўйинда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1