Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси оралиқ ҳисоботини эълон қилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ (Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйичабюроси) жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистонда ўз Миссиясини бошлади. У Тошкентда жойлашган 11 нафар мутахассисдан иборат.
Шу билан бирга, 24 сентябрдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча вилоятлари бўйича тақсимланган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчи округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.
ДИИҲБ Миссияси ушбу учрашувлар натижаларига асосланиб, ўз ҳисоботида сайлов кампаниясидаги қатор ижобий жиҳатлар ҳақида хабар беради. Хусусан, унда барча тартиб-таомилларнинг муддатларига сайлов органларининг амал қилиши, яъни режалаштирилган тадбирлар белгиланган саналарда ўз вақтида ўтаётгани қайд этилади.
Ҳисоботда фуқароларнинг сайлов жараёни билан боғлиқ шикоятлар йўқлиги маълум қилинган. МСК, ҳудудий сайлов ёки суд органларига аҳолидан бирон-бир шикоят келиб тушмагани қайд этилади.
Исталган сиёсий партия, ОАВ вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сайловларни кузатиш учун эркин киришга ҳақлидирлар.
ЕХҲТ ДИИҲБ ўз ҳисоботида Ўзбекистондаги медиа маконга ўз эътиборини қаратган. Миссия сўнгги йилларда медиа иқлимнинг яхшиланганини маъқуллайди.
Бугунги кунда Ўзбекистон ОАВ халқ овози ва “тўртинчи ҳокимият”га айланди. ОАВда эълон қилинаётган танқидий мақолалар эътиборсиз қолмаяпти, давлат органлари уларни таҳил қилиб, жамият билан мулоқотга киришмоқда. Фуқаролик жамияти ва демократик институтлар инсон ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлигининг таъминланиши учун кенг имкониятларни яратишмоқда.
01.04.2024, 09:13
Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...18.03.2024, 10:51
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...26.08.2022, 10:19
24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...15.10.2021, 19:31
Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:— 14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...