1

“Муҳаббат тафти”: Арнавнинг онаси нега жонига қасд қилган?

СУҒДИЁНА 26.04.2016, 09:58
Теглар: Сериал
“Муҳаббат тафти”: Арнавнинг онаси нега жонига қасд қилган?

Сериалдаги Райзадлар саройи асли кимга тегишли эканини биласизми? Шантиван сўзи-чи қандай таржима қилинади? Аслида мазкур сарой «Шишмаҳал» деб номланиб, Табрез қироллик қароргоҳи ҳисобланади. «Шантиван» сўзи эса «Дунё ўрмони» дея таржима қилинади. «Муҳаббат тафти» нинг ихлосмандларига яна бир янгилигимиз бор, телеасарнинг иккинчи фаслида айрим актёр ва актрисалар ўрин алмашишади. Айнан қайсилари эканини эса газетамизнинг кейинги сонларида маълум қиламиз. Ҳозирча эса сериалнинг воқеалар ривожи билан таништиришда давом этамиз. 

•  Арнав, Анжали билан суҳбатида Кхушига бўлган туйғуларини фош қилади. Аслида жигарининг никоҳини сақлаб қолиш учун қилган иши уни ҳақиқий муҳаббат билан юзлаштирганини тан олади. Наҳот Арнав Кхушини севиб қолган бўлса? Райзадлар оиласида вазият ўнгланмоқда. Пайял ва Акаш ярашиб олишди, Анжали ҳам Кхушидан хафа эмас. 
•  Мадхумати бетоблиги учун Гупталар хонадонига борганини айтиб, Кхуши Арнавга ёлғон сўзлайди. Нани Мадхуматига қўнғироқ қилаётганида Кхуши уларнинг мулоқотига ҳалақит беради. Акаш у билан Мумбайга бориб келишни сўрайди, аммо унинг таклифи рад этилади. 
•  Арнав, Мадхумати учун шифокорни бошлаб келади. Кхуши вазиятдан чиқиш учун навбатдаги ҳийласини ишга солади. Кхушининг хатти-ҳаракатларини кузатиб юрган Манорама, шубҳада:«Кхушиннинг кўриниши бежо, у бирортаси билан яширинчи учрашаяпти». Сирли инсон ким?
•  Мадхуматининг рента тўловидан қарзи борлигини билган Арнав унинг учун ҳисоблашишни истайди. Аммо Кхуши бунга қарши чиқади. Арнав эса тўловни деб ўйлаб топилган Мадхуматининг касаллик воқеаси учун Кхушиндан хафа бўлади. 
•  Анжалининг ўзи билан ўзи суҳбатлашиши Манораманинг диққатидан четда қолмайди. У бу ҳақда Нанига хабар беради. Арнав никоҳини мустаҳкамлашга онт ичади ва бу йўлда биринчи бўлиб, рента тўлови қарзи учун жўнатилган пулларни бекор қилади. Тўловни зудлик билан қоплаш керак. Кхуши бу ишни қандай уддалайди?
•  Арнав тўловни ёпиш учун ёрдам беришини айтади. Аммо бунинг учун менга эътиборли бўласан дейди. Арнавга ғамхўрлик қилаётган Кхуши тойиб кетиб, оёғини қайилтириб олади. Қизнинг аҳволини кўрган Арнав ёрдамга ошиқади. 
•  Кхушинга эътибор кўрсатаман деб Арнавнинг ўзи ҳам йиқилиб тушади ва кураги лат ейди. Анжали УТТ текшируви акс этган тасвирни кўрсатади.  
•  Ижарачи уйни нотаниш кимса сотиб олганини айтади. Кхушиннинг  суриштируви уни Арнав билан тўқнаштиради. «Шантиванга қайтмасанг, уйни таг-туги билан бузиб ташлайман» дея пўписа қилган Арнав чироқ ва сувни ҳам узиб қўяди. Қизиқ, энди ҳам Кхуши таслим бўлмасмикан?
•  Шашини госпитальга олиб кетаётган Анжали йўл-йўлакай Мадхумати ва Гарима билан учрашиб қолади. Мадхуматининг бетоб эмаслигидан хабар топгач, Арнав ва Кхушининг ёлғони фош бўлади. Шантиванга қайтишни истамаётгнан Кхушинга Арнавга ультиматум қўйди : «агар айтганимни қилмасанг, никоҳимиз сохта эканлигини барчага маълум қиламан». 
•  Арнав Кхушини уйга олиб келди. Бу орада Акаш ҳам Мумбайдан қайтади. Ракхи кунларида Анжали, Арнав, Акаш ва Нандкишорига бўйинбоғ боғлайди. Уяли телефонига бўлган қўнғироқ сабаб Анжали панага ўтади. Яширин рақамдан сим қоққан ким бўлди? Ёки бу...
•  Кхуши, яширинча суҳбатлашаётган Анжалини кўриб қолади. Арнав Кхушига марварид ва безакли тақинчоқлар совға қилади. 
•  Арнавнинг бувиси Шантиванга ташриф буюради. Кхуши қариянинг хонасига кираверишда челакдаги сувни тўкиб юборади ва шуни деб Субхандрадан дакки этишади.

Шарҳлар

Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АСЛИ ТОШКЕНТЛИК БЎЛГАН АКТРИСА MARVEL`НИНГ ЯНГИ СЕРИАЛИДА БОШ РОЛНИ ИЖРО ЭТАДИ

11.07.2017, 14:37

Freeform канали ва Marvel Television “Янги жангчилар” сериалидаги бош қаҳрамон роли ижрочиларини топди, деб ёзади “Anons.uz”. Янги сериалда бош қаҳрамонни асли ўзбекистонлик бўлган 30 ёшли...
“MY5” телеканалида “Уй бекаси” сериалининг янги мавсуми намойиш этилади

19.10.2016, 14:46

“Mening Yurtim” телеканали ижодкорлари янги мавсумни янги лойиҳа ва телешоулар билан бошлашди ва янги сериаллар ҳақида ҳам унутиб қўйишгани йўқ. Тез кунларда канал ижодкорлари ўз...
Машҳур сериал юлдузлари кимлар билан турмуш қурган?

15.08.2016, 11:27

Олтин сочли, “Муҳташам юз йил” сериалининг юлдузи Марьям Узерли айни кунларда туғилган кунини нишонлади, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри. Турк сериаллари мухлислари учун машҳур турк...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1