1

Хитойда поезд ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилди

ДУНЁ 01.01.2022, 14:06
Теглар: поезд
Хитойда поезд ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилди

Янги йил арафасида Пекин метрополитенининг Яньшань-Фаншань йўналишидаги метро поезди вагонларини ажратиб турган қисмларни демонтаж қилиш ишлари якунланди.

Хитойнинг етакчи газеталаридан бири “Жэньминь жибао”нинг ёзишича, машинист кабинаси олиб ташланган ва ерости йўли поездини ҳайдовчисиз бошқариш йўлга қўйилган. Эндиликда йўловчилар ҳайдовчи кабинасидан туриб йўл атрофидаги  манзараларни кузатиш имконига эга бўлди.

Тўққизта станциядан иборат 15 километрлик ушбу метро йўналиши 2017 йил 30 декабрда очилган эди. “Юқори малакали мутахассисларнинг саъй-ҳаракати билан метро поездининг автоматик тарзда ишлашининг мукаммалигига эришилди”, - деб ёзади Хитой нашри. "Метро поездининг бутун ҳаракатланиш жараёни инсон омилисиз амалга оширилади."

Шарҳлар

“Афросиёб” поездига чипталар нархлари оширилади

25.04.2024, 19:14

15 майдан “Афросиёб”га чипталар нархлари ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълум қилди.Қайд этилишича, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, янги...
30 йил деганда биринчи марта Душанбедан Тошкентга поезд келмоқда

21.06.2022, 11:44

Тожикистон пойтахти Душунбе шаҳридан Тошкентга поезд келмоқда. Бу ҳақда УзА хабар қилди. Маълум қилинишича, поезд бугун, 21 июнь куни соат 13.43 да Тошкент вокзалига етиб келиши...
Ҳиндистондаги поезд ҳалокати оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

14.01.2022, 20:16

Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда NDTV телеканали хабар бермоқда.Қайд этилишича, поезднинг камида...
Ангренда кўмир ортилган поезд вагонлари нима учун "қулаган"ига ойдинлик киритилди  

19.12.2021, 20:00

Бугун,  соат таҳминан 05:03да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен кўмир кони”нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда поезд вагонлари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1