1

Буюк Британияда "омикрон" туфайли бир нечта сайёҳлик компаниялари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

ДУНЁ 18.01.2022, 23:03
Теглар: Буюк Британия
Буюк Британияда "омикрон" туфайли бир нечта сайёҳлик компаниялари ўз фаолиятини тўхтатиши мумкин

Буюк Британиянинг минглаб сайёҳлик компаниялари пандемия даврида мамлакатда қаттиқ ва узоқ муддатга чўзилган чекловлар туфайли фаолиятларини тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда

Қайд этилишича, 2022 йилнинг бошида туроператорлар "омикрон" туфайли бронлашларнинг учдан бир қисмини йўқотиб қўйган ва компаниялар жуда зарар кўрган. 

"2021-йил ёзида ички туризмнинг жадал ривожланиши ва мамлакат бўйлаб турларни брон қилишнинг кўпайишига қарамай, қиролликдаги минглаб сайёҳлик компаниялари бозорни тарк этиши мумкин. Умумий компанияларнинг 11 фоизи 2022 йилдаёқ банкрот бўлиши эҳтимоли юқори", - дейилади хабарда.

Коронавируснинг "омикрон" штамми тарқалиши сабабли туроператорлар ва меҳмонхоналар март-апрель учун қилинган бронларнинг ярмидан кўпини бекор қилган. 

"Ҳукуматнинг туризмни қўллаб-қувватлаши камайган, шунинг учун сўровда қатнашган сайёҳлик компанияларининг тўртдан бири энди молиявий захиралари йўқлигини маълум қилмоқда", - дея қўшимча қилмоқда The Guardiаn нашри.

Шарҳлар

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради

24.04.2024, 20:06

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот...
Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келмоқчи

22.04.2024, 17:11

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон президенти Имомали Раҳмон...
Буюк Британиянинг янги бош вазири Зеленскийга ваъда берди

26.10.2022, 12:33

Буюк Британиянинг янги бош вазири Риши Сунак Украина президенти Владимир Зеленский билан биринчи телефон суҳбатини ўтказди ва у Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишга ваъда берди. Бу...
Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ ҳолат рекорд даражага етди

01.01.2022, 14:15

Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ ҳолат сони кўпайишда давом этмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.Маълум бўлишича, охирги суткада коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1