Шаҳло Темирова бугунги кунда фаол ижод қилиб келаётган актрисалардан бири саналади. У “Эътироф-2015” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши актрисаси” номига сазовор бўлди.
Маълум бўлишича, унинг Инстаграмдаги саҳифаси орқали айрим аёллар унинг турмуш ўртоғи билан боғлиқ бемаъни саволлар билан мурожаат қилишаётган экан. Ушбу ҳолат актрисанинг жонидан ўтган кўринади у ана шундай “мухлислар”ига мурожаат ёзиб қолдирди:
“Одамларга тушунмайман. Актриса сифатида ҳурмат қилишади. Мен ҳам мухлисларимни ҳурмат қиламан жуда севаман. Мухлис ўз навбатида актрисанинг ижодини севади, чунки актриса бўлишига унинг ижроси сабабчи. Мухлислар ўзлари учун яна бир актриса кашф этишади ва мухлислик қилишади. Албатта бу жуда ёқимли ҳолат. Ҳамма мухлисларимга илиқ тилаклар учун раҳмат. Бошим кўкка етди. Аммо баъзида саҳифамга “турмуш ўртоғингиз қани”, “турмуш ўртогингизни расмини қўйинг” деган изоҳлар ҳам келмоқда. Шу саволни ҳадеб бераверишгандан оҳири ёздим. Илтимос, сиз мени ижодим билан қизиқинг. Энг қизиғи бу саволлар аёллар томонидан берилмоқда. Тушунмайман уларга мени турмуш ўртогимни нимаси қизиқ? Уялишмайдими? Менимча, ҳақиқий мухлис эри ёки оиласига қизиқмайди.
Турмуш ўртогим билан қизиққанларга жавоб: “Агар сизнинг турмуш ўртоғингизни тинмай аёллар сўрашса қандай жаҳлингиз чиқади. Бу оила! Бу шахсий ҳаёт. Унга бегона аёллар-у қизлар қизиқиши жуда ҳунук бўларкан. Қизиқманг. Насиб этса кўрарсиз. Турмуш ўртогим интернетга қизиқмайди. Ҳатто телеграмим ҳам йўқ мени. Руҳсат йўқ. Инстаграмга эса ўзим кираман мухлисларим учун. Илтимос бемаъни саволларни бас қилинг азиз, “аёллар” (юқорида тилга олганларимга тегишли).
20.11.2019, 14:21
“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...05.11.2019, 00:13
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...21.09.2017, 15:12
Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...14.08.2017, 12:34
Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...