Польшалик келин-куёв Каролина ва Бартек Вудняклар “чегараси йўқ” тўй саёҳатига отланишди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри
Тўй саёҳати 2015 йилнинг ноябрь ойида бошланган. Шундан бери келин-куёвлар Панама, Колумбия, Перу, Боливия, Чили, Эквадор, Аргентинада бўлишди. 2016 йилнинг ноябрь ойида Янги Зелландияга йўл олишади. Бундан ташқари, улар Австралия ва Осиё мамлакатларига ҳам сафар уюштиришни режалаштиришган.
Келин – журналист-фрилансер , куёв эса тўй саёҳати туфайли ишини ташлаган. У тўй саёҳатига чиқиш учун бир неча йиллар давомида пул йиққан.
Келин-куёвларнинг айтишича, яқинларини, дўстларини, ватанини жуда соғинишган, аммо қачон уйга қайтишларини ҳали ўзлари ҳам аниқ билишмайди. “Балки 1 йилдан кейин, балки 4-5 йилдан кейин уйга қайтармиз”, дейди келин бўлмиш Каролина.
01.10.2022, 14:39
Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...20.07.2022, 09:30
Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...20.09.2021, 10:56
Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...19.08.2019, 20:34
Актёр ва шоумен Азиз Умрзоқов 17 август куни оила қурди. Азиз ва Заринахоннинг никоҳ оқшоми пойтахтдаги ресторанлардан бирида бўлиб ўтди.