1

Самарқандда аввал кузатилмаган иссиқлик қайд этилди

ЖАМИЯТ 27.07.2022, 14:21
Самарқандда аввал кузатилмаган иссиқлик қайд этилди

Кеча Самарқанд шаҳрида муқаддам 26 июль кунлари учун кузатилмаган иссиқлик қайд этилди. Бу ҳақда "Ўзгидромет" метеорологи Эркин Абдулаҳатов хабар берди. 

Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳрида кузатувлар бошланганидан буён 26 июль санасида +40 даражадан юқори ҳаво ҳарорати қайд этилмаган экан. 2021 йилнинг 26 июлида Самарқандда биринчи марта шу кун учун ҳаво ҳарорати +40 даражадан юқорилаган.  

Кўҳна шаҳар Самарқандда кеча ўтган йилда кузатилган рекорд иссиқлик кўрсатгичи қарийиб бир даража юқориликда янгиланди, яъни +40.9 даража иссиқлик вайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати жорий ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат пасайишини хабар қилган

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1