1

"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

ЖАМИЯТ 05.08.2022, 12:03
Теглар: Видео, Сенат
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.

Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2021 йилда 1 трлн 282 млрд сўмлик моддий зарар етказилган. Мамлакатда энг кўп коррупциявий жиноятлар соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ташкилотлари ҳиссасига тўғри келган.

Хусусан, ўтган йилда Соғлиқни сақлаш вазирлигида 56 млрд сўмдан ортиқ молиявий хато камчиликлар аниқланган. Унинг 7 млрд сўми камомад ва ўзлаштириб олинган, 12 млрд сўм мақсадсиз сарфланган, зарарнинг 9 млрд сўми ундирилган.

Қолаверса, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги ходимлар аттестациядан ўтказилганда, коррупцияга мойиллиги бўлган 1476 нафар ходим (28%) билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Давлат божхона қўмитаси тизимида 143 нафар ходим бошқа лавозимга, 29 нафар ходим бошқа ҳудудий бошқармаларга навбатдан ташқари ротация қилинди.

Агентлик раҳбарининг нутқи якунлангач, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев маърузада ССВ тизимида аниқланган камомад кўп ҳисобланганига эътироз билдирди.

«Акмалхон Эшондадаевич айтганларидек, тизимдаги катта муаммоларга эътибор берилган. Лекин, жуда катта-катта рақамлар қўйиб кетиляпти. Нима учун [маърузанинг] 34-варроғида соғлиқни сақлаш тизимида 50 млрд молиявий хато ва камчиликлар дейиляпти, 45-варроғида 56 млрд дейиляпти? Шундай бир кайфият борки, катта рақамни орқасидан қувишдек. Бир нарсага келишиб олишимиз керак-да, бу молиявий назорат органидан олинган маълумотлар асосида тайёрланган ҳисобот. Молиявий назорат бўлими аниқлади, бу коррупциявий ҳолат бўлдими йўқми? Буни суд ҳали исботладими, йўқми?», — дея савол билан юзланди вазир.

Тиббиёт тизимида 500 мингдан ортиқ ходим ишлайди, бу ҳисобот билан ССВ энг коррупцион соҳа бўлиб қоляпти, дея таъкидлади у.

«Биз шу кўрганимиздан бери шунинг тагига етгимиз келяпти. Қайси ташкилотимизда шундай катта молиявий камчилик аниқланди? Шундай катта ҳолат аниқланган бўлса, нега бирор катта тизим раҳбарига суд томонидан қатъий чора кўрилмаган? Демак, бу камчиликлар кимнингдир „актига тушган қоғоз“. Судда ўз исбот-далилини топмаган факторлар бўлади… Шундай экан, бир таклифим бор эди. Бундай ҳисоботга чиқишдан аввал вазирлик билан бирма-бир шу ҳолатларни кўриб чиқсак. Ана ундан кейин, якуний тўхтамга келгач рақамни олиб чиқсак, менимча тўғрироқ бўларди», — деди Беҳзод Мусаев.

Вазир уни тўғри тушунишларини, ҳисоботда энг коррупциялашган соҳа тиббиёт тизими бўлиб қолаётгани, бироқ тизим ортида қанчалаб фидоий ходимлар ҳам борлигини айтди. У ҳар бир ҳолат бўйича олдин келишиб-кўриб олишни, кимнингдир берган маълумотига таяниб қолмасликни таклиф қилди.

Cенат раиси Танзила Нарбаева унинг эътирозларига жавобан бу каби масалаларни кўтариш учун «ялпи мажлис ноўрин жой эканлигини» айтди.

«Биринчидан, асоссиз нарса Сенатнинг ялпи мажлисида олиб чиқилмайди. Иккинчидан, шунча саволинигиз бор экан, нима учун Акмал Эшондадаевични вазирликка чақириб, олдинроқ мана шу масалаларни муҳокама қилиб, олдинроқ чораларни белгиламайсиз? Бу ер „ади-бади“ айтиб ўтирадиган аудитория эмас-да. Бизга масалан мана шу миллий маъруза тақдим қилиниши керак. Уни эшитиб, агентликка ўзимизни топшириқларимизни беришимиз керак. Ҳозир сиз чиқиб гапирадиган бўлсангиз, халқ таълими гапирадиган бўлса, бу ер бошқа майдонга айланиб кетади. Шунинг учун мана коррупцияга қарши курашиш масаласини ҳар бир вазирлик ўзининг устувор вазифаси қилиб белгилаши керак», — деди у.

Агентлик директори вазирнинг саволига жавоб бериш учун яна сўз олди. Унинг таъкидлашича, маъруза фақат агентлик томонидангина ишлаб чиқилмаган. Молиявий хато ва камчиликлар Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, коррупцияга қарши курашувчи идоралар билан биргаликда тайёрланган.

«Битта мисол келтираман: ОАВда чиқаётган материалларга эътибор берилса, сўнгги 6 ой якунлари бўйича ССВ коррупция масаласида 2-ўринга тушди. Банк биринчи ўринга чиқди. Бу вазирликда кўрилаётган чора-тадбирлар натижаси деб ўйлайман. Лекин, биз келтираётган статистика айнан судлар томонидан кўриб чиқилиб, ҳукм чиқарилган ишлар бўйича ўтган йилги натижалар ва унда ССВ 1-ўринда эди», — деди Акмал Бурхонов.

У миллий маъруза март ойида тайёрлангани, сўнг вазирлик ва идораларга юборилганини қўшимча қилди. Шу боис ялпи мажлис қатнашчиларидан маърузага шубҳа билан қарамасликни сўради.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1