Тошкентда машина ойнасидан чиқинди улоқтириб кетган фуқаро жаримага тортилди (видео)

ЖАМИЯТ 06.08.2022, 10:30
Теглар: Видео, чиқинди
Тошкентда машина ойнасидан чиқинди улоқтириб кетган фуқаро жаримага тортилди (видео)

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги Чортоқ маҳалласи ҳудудида чиқинди билан боғлиқ яна бир ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хаар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, шу ҳудудда ўрнатилган камера объективига "Матиз" русумли автотранспорт воситаси ойнасидан белгиланмаган жойга ноқонуний тарзда чиқинди улоқтириб ташлаб кетган вазият муҳрланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан давлат инспекторларининг тезкорлик билан олиб борган саъй-ҳаракатлари натижасида автомобилнинг давлат рақами орқали ҳуқуқбузарнинг шахсига аниқлик киритилди. Натижада унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди ва жарима белгиланди.

Шунингдек, ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш берилди.  

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1