Сафина Садуллаева “Бриллиант лига”да ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди

СПОРТ 07.08.2022, 09:14
Сафина Садуллаева “Бриллиант лига”да ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди

Кеча, 6 август куни енгил атлетика бўйича Польшада “Бриллиант лига” мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди. 

Енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналиши бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчиларидан бири бўлган ҳамюртимиз Сафина Садуллаева “Бриллиант лига” мусобақасида олтин медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Сафина жаҳон чемпионатидан кейинги нуфузли ўринда турувчи мусобақада ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик атлетга айланди.

1. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.92

2. Ярослава Магучих (Украина) – 1.92

3. Катерина Табачник (Украина) – 1.88.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1