1

Ўзбекистон дзюдочилари Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олишди

СПОРТ 07.08.2022, 12:22
Ўзбекистон дзюдочилари Осиё чемпионатида кучли учликдан жой олишди

Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.

Беллашувларни оғир вазн тоифасидаги полвонлар тугатиб беришди.

Муросасиз баҳслар якунида +100 кг вазн тоифасидаги вакилларимиз Бекмурод Олтибоев ҳамда Шоҳруҳ Бахтиёров бронза медалларини қўлга киритишди.

Шу тариқа, дзюдочиларимиз Осиё чемпионатини 1 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринда якунлашди.

Якун:

1. Япония: 9та олтин, 3та кумуш,

2. Мўғулистон: 2та олтин, 5та бронза

3. Ўзбекистон: 1та олтин, 2та кумуш, 6та бронза.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1