Сирдарёда 614 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖнинг собиқ раҳбари қўлга тушди

ЖИНОЯТ 10.08.2022, 13:23
Сирдарёда 614 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖнинг собиқ раҳбари қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.O.” МЧЖ собиқ раҳбари А.Х. ва собиқ ҳисобчиси И.М.лар ойлик иш ҳақи тарқатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали МЧЖнинг жами 614 млн сўм маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1