1

Эксклюзив видеорепортаж: "Бизнинг жамоамиз ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди" – Нодирбек Абдусатторов

СПОРТ 11.08.2022, 12:56
Теглар: Видео, Шахмат, Нодирбек Абдусатторов
Эксклюзив видеорепортаж: "Бизнинг жамоамиз ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди" – Нодирбек Абдусатторов

Бугун, 11 август куни соат 02:45 да Тошкент халқаро аэропортида Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 4-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолибларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.  

"darakchi.uz" миллатнинг "олтин фонди" - чемпион шахматчиларнинг тантанали кутиб олиш жараёнидан эксклюзив репортаж тайёрлади.

Тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов, вазирлар Озодбек Назарбеков, Адҳам Икромов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, спортчилар ва маданият-санъат соҳаси вакиллари, чемпионларнинг ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг чемпионларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.  

Президент фармони билан мусобақа ғолиблари, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоларига “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони берилди. Улар:  

- Абдусатторов Нодирбек Фазлиддин ўғли;

- Воҳидов Жаҳонгир Тоирович;

- Воҳидов Шамсиддин Пўлат ўғли;  

- Синдоров Жавоҳир Санжарбекович;

- Ёқуббоев Нодирбек Муродбек ўғли.  

Терма жамоа мураббийлари Егин Владимир Николаевич ва Иван Соколов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвони билан тақдирланди.

Мусобақада 162 жамоа орасида 31-ўринни эгаллаган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари эса “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди:

- Бобомуродова Мафтуна Панжиевна;

- Маликова Маржона Абдимажид қизи;

- Омонова Умида Шуҳрат қизи;

- Ҳамдамова Афруза Акбаровна;

- Ёқуббоева Нилуфар Муродбек қизи.

Қолаверса, чемпион шахматчиларимизнинг ҳар бирига биттадан "Equinox" автомобили совға қилинди.

Шунингдек, спортчиларга 600 млн сўм, мураббийларга эса 300 млн сўмдан бир марталик пул мукофоти берилди.

Шундан сўнг "кун қаҳрамонлари"ни суҳбатга тортдик. 

"Бизни қўллаб-қувватлаб турган президентимиз ва халқимизга жамоа номидан миннатдорлик билдираман. Ишончингизни ҳар ўйинда ҳис қилиб турдик. Жамоамиз 180дан ортиқ давлат ичида бирор марта ютқазмай, ҳеч қайси давлатдан кам эмаслигини исботлаб қўйди. Бу — илк ғалаба", –деди Ҳиндистон-2 га қарши баҳсда камбэк амалга ошириб, чемпионликка катта ҳисса қўшган Нодирбек Абдусатторов.

Турнир давомида бирор марта мағлубиятга учрамаган Нодирбек Ёқуббоев чемпионатдаги энг қийин ўйин ҳақида гапирди: 

"Бунчалик тақдирлашларини кутмагандик. Кайфиятимиз аъло. Энг қийин ўйин? Ҳиндистон-2 билан баҳсни айтган бўлардим. Улар ҳам биздек ёш жамоа эди. Устига-устак мезбон бўлишгани сабаб босим ўтказишди".

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳал қилувчи турда Нидерландияга қарши баҳс олиб бориб, 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Мазкур ғалаба орқали Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олтин медал масаласини ҳал қилган ва ўз тарихида илк бор Олимпиада чемпионига айланганди.

Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Коста-Рика устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), олимпиадани 162 жамоа орасида 31-ўринда якунлаганди.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1