1

Ким Чен Иннинг синглиси коронавирус туфайли Жанубий Кореяни йўқ қилиб юбориш ҳақида таҳдид қилди

ДУНЁ 11.08.2022, 13:39
Ким Чен Иннинг синглиси коронавирус туфайли Жанубий Кореяни йўқ қилиб юбориш ҳақида таҳдид қилди

КХДР раҳбарининг синглиси, Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси пропаганда ва агитация бўлими мудири ўринбосари Ким Ё Чжон унинг мамлакатида коронавирус тарқатишга урингани учун Жанубий Корея ҳукуматини йўқ қилиб ташлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда "РБК" ёзади. 

Агар душман бизнинг республикамизга вирус киришига сабаб бўлувчи хавфли хатти-ҳаракатларини давом эттирса, биз жавоб қиламиз, худди вируснинг ўзини йўқ қилганимиз каби Жанубий Корея ҳукуматини ҳам йўқ қиламиз», — деди Ким Ё Чжон.

Унинг сўзларига кўра, COVID-19 га қарши туриш — бу шунчаки вирусга қарши кураш эмас, балки КХДР ва унинг халқига таҳдид қилган «душман билан ҳақиқий уруш»дир. Ким Чен Иннинг синглиси жанубий қўшнининг хатти-ҳаракатларини «хато» деб атади.

Корея республикаси Бирлашув вазирлиги Ким Ё Чжоннинг Сеул Шимолий Кореяда коронавирус авж олишига алоқадорлиги ҳақидаги баёноти юзасидан афсус билдирди ва айбловларни асоссиз деб атади.

Таъкидлаш жоиз, КХДР раҳбари Ким Чен Ин коронавирус устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди. Унинг айтишича, июль охиридан буён мамлакатда ҳеч ким коронавирусга чалинмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1