1

Россияликларга Шенген визаларини беришни тақиқлаш Европа Иттифоқида кўриб чиқилмоқда

ДУНЁ 11.08.2022, 17:12
Россияликларга Шенген визаларини беришни тақиқлаш Европа Иттифоқида кўриб чиқилмоқда

Россияликларга Шенген визаларини беришни тақиқлаш Европа Иттифоқида кўриб чиқилмоқда.

Европа Иттифоқи россияликларга визалар берилишини тақиқлаш бўйича таклифни муҳокамага киритган. Бу ҳақда Германия ҳукуматининг расмий вакили Штеффен Хебештрейт маълум қилган.

“Лойиҳа баъзи давлатлар томонидан ЕИга тақдим этилган ва шу тариқа кун тартибига киритилган”, — дея Хберстрейт сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС агентлиги.

Германия ТИВ шунингдек, таклифда нафақат сайёҳлар, балки журналистлар, диссидентлар ва Европа Иттифоқи фуқароларининг қариндошлари учун ҳам визани тақиқлаш назарда тутилганига аниқлик киритди. Таъкидланишича, бу таклиф август ойи охирида муҳокама қилинади.

Баъзи Европа Иттифоқи давлатлари баҳорда визалар беришни тўхтатган. Улар орасида барча Болтиқбўйи давлатлари, Чехия, Словакия, Мальта бор. Польша Россия фуқароларига Россия ёки Беларусдан тўғридан-тўғри мамлакатга киришни тақиқлаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1