Тошкентда яна қурилиш ишлари сабаб дарахтлар илдизи зарар кўргани айтилди

ЖАМИЯТ 11.08.2022, 19:58
Тошкентда яна қурилиш ишлари сабаб дарахтлар илдизи зарар кўргани айтилди

Сўнгги вақтларда турли сабаблар дарахтларга озор етказиш "одат"га айланди. Бироқ бундай давомий ҳаракатлар билан яшил табиатни йўқ қилишга уриниш алал оқибат ҳақиқий маънода қурғоқчиликка олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўйганлар эса жазога тортилиш муқаррар. 

Хусусан, сал аввал Тошкентда дарахтлар шикастланиши ортидан Чилонзор тумани ҳокими ва прокурори ишдан олинганди, шу жумладан, Тошкент шаҳар ҳокими ва прокурори жазога тортилганди.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлардаги камчиликлар боис Давлат экология қўмитаси марказий аппаратининг уч нафар масъул ходимларига, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига “ҳайфсан” интизомий чоралари қўлланилганини ҳам хабар берган эдик.

Аммо бугун, 11 август куни яна дарахтларга зарар етказиш билан боғлиқ ҳолат юз бергани айтилган хабар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда сиздирилган хабарда Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчасидаги 28-уйнинг олдидаги дарахтлар илдизи жабр кўргани айтилган.

Яккасарой туман ҳокимлиги маълумотига кўра, ҳолат бўйича бугун ҳоким Анвар Сайфутдинов, Экология давлат қўмитаси, туман экалогия бўлими, масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида фуқаролар, журналист, блогерлар билан учрашув бўлиб ўтди.

"Унда ҳудуддаги эман дарахти ўткан йилда қуриганлиги бўйича экалогия бўлими томонидан ўрганишлар олиб борилган бўлиб, экалогия бўлими томонидан қуриганлиги тасдиқланиб, кесишга хулосаси берилган",-дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ҳолат туман ҳокимининг шахсан назоратига олинган, масъулларга дарахтлар тагига керакли озуқа тупроқлари солиниб, туман ободонлаштириш ва туман экалогия бўлимига назоратга олиш бўйича аниқ топшириқлар бериб ўтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1