1

Президент Юн Сок Ёль халқидан узр сўради

ДУНЁ 11.08.2022, 21:45
Президент Юн Сок Ёль халқидан узр сўради

Кореяда жорий ҳафтада ўта кучли ёғингарчилик кузатилди.

У ҳаттоки 80 йил ичидаги энг кучлиси деб ҳисобланмоқда ва бу ҳодиса уч кун давом этган.

Йўллар, Сеулдаги айрим метро станциялари ва унинг атрофидаги биноларни сув босгани айтилади. Ноқулай об-ҳаво туфайли камида 16 киши ҳалок бўлган, 17 киши жароҳатланган, яна етти киши бедарак йўқолган. 

Маълум бўлишича, ҳукумат сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилиш ўтказган.

Йиғилишда Президент ўз фуқароларини ҳимоя қилиш бўйича нутқ сўзлаб, барча ҳукумат амалдорлари бу бурчни ёдда тутишларини исташини таъкидлаган. 

"Ноқулайликларга учраган одамлардан ҳукумат номидан узр сўрайман", - деган у.

Раҳбарнинг айтишича, ҳукумат фавқулодда тиклаш ишларини олиб боришда ва жабрланганларга ёрдам беришда ҳам келажакда шу каби воқеаларни келтириб чиқармаслик учун керакли чоралар кўриши керак.

 "Менимча, биз мамлакатнинг барча сув йўлларида сув сатҳини доимий равишда кузатиб бориш, симуляция қилиш ва шу билан дарҳол огоҳлантириш тизимларини фаоллаштириш учун замонавий рақамли технологиялардан фаол фойдаланишимиз керак",- деди у.

Дилбар Абдунабиева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1