1

Фарғонада 64 яшар абитуриент жавоб варақасини бошқага белгилатди

ЖАМИЯТ 11.08.2022, 22:34
Фарғонада 64 яшар абитуриент жавоб варақасини бошқага белгилатди

Фарғона давлат университети стадионида 10 август куни тест топширган 64 ёшли абитуриентнинг жавоб варақасини бошқа абитуриент белгилаб берган. 

Давлат тест маркази ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Кеча 2-сменада Фарғона давлат университети стадионида ўтказилган тест синовида абитуриент М.О (64 ёш) тест топшириқларини ишлаб бўлганидан сўнг кўзи яхши кўрмаслигини, чироқ ёруғида жавобларни белгилашда доирачаларни адаштириб юбораётганини айтиб, жавобларни кўчириб беришда ёрдам сўраган.

Ҳолат Давлат тест маркази ходимлари томонидан кўриб ўрганилган ҳамда абитуриентга тест топшириқлари китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасига бўяш учун шу гуруҳдаги тест топшириқларини ишлаб бўлиб, топширган абитуриент (М.М) томонидан ёрдам кўрсатилган.

Бунда ёрдам сўраган абитуриент (М.Очилов) қайси саволга қайси жавобни бегилаш кераклигини айтиб турган ва ёрдамчи абитуриент (М.Ахмадалиева) жавоблар варақасига бўяшга ёрдам берган.

"Жараён гуруҳдаги қолган абитуриентларнинг розилиги асосида Давлат тест маркази ходимлари ва гуруҳ назоратчилари кузатуви остида амалга оширилган",-дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1