1

iPhone 14 Pro рекорд ҳажмдаги хотирага эга бўлиши айтилмоқда

HI-TECH 12.08.2022, 08:35
iPhone 14 Pro рекорд ҳажмдаги хотирага эга бўлиши айтилмоқда

"Apple" компаниясининг сентябрда тақдимоти бўлиб ўтадиган iPhone 14 Pro смартфони рекорд ҳажмдаги хотирага эга бўлади. Бу ҳақда "WccfTech"хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилманинг базавий модификацияси ҳам такомиллаштирилади. Apple 128 гигабайт версиясидан воз кечади. 2022 йилдан бошлаб 256 гигабайт ҳажмли вариант Pro моделларида асосий версияга айланади.

Аммо энг қизиқ томони шундаки, янги iPhone’ларга рекорд даражадаги 2 терабайт ички хотирага эга модификация тақдим этиш кутилмоқда. Таққослаш учун, энг қиммат iPhone 13 Pro ва Pro Max ҳозирда 1 терабайт хотирадан фойдаланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1