Аҳолиси мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқинларидан азият чеккан Покистонга қардошларча ёрдам кўрсатиш мақсадида бугун Тошкентдан ушбу мамлакатга инсонпарварлик юки жўнатилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Покистонга ҳарбий ҳаво транспорти орқали қарийб 40 тонна юк етказилади. Инсонпарварлик юки таркибига озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан ўсимлик ёғи, ун, гуруч, гўшт консервалари, қандолат ва макарон маҳсулотлари, шунингдек тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа товарлар киритилган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ҳафта ичида Покистонда мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари ва сув тошқинлари 30 миллиондан ортиқ кишининг кундалик ҳаётини издан чиқарган. Мамлакатнинг ғарби ва жанубидаги Балужистон ва Синд провинциялари энг кўп зарар кўрган. Юз минглаб одамлар бошпанасиз қолган.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Покистон дунё ҳамжамиятига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Кучли ёмғир ва кенг кўламли тошқинлар натижасида 1000 дан ортиқ одам вафот этган.
20.07.2022, 09:30
Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...02.06.2022, 11:41
Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...24.01.2022, 23:35
Покистон шимоли-ғарбида, Хайбер-Пахтунхва провинциясида кучли ёғингарчилик ортидан ҳосил бўлган сел оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sinhua агентлиги хабар бермоқда. Қайд этилишича сел туфайли кўплаб уйлар...08.01.2022, 20:52
Покистоннинг Мурри шаҳрида қор кўчкиси оқибатида 20дан зиёд киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг машиналари қор остида қолиб кетгани айтилмоқда....