1

Бухорода ҳокимликнинг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари тадбиркорни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди

ЖАМИЯТ 06.09.2022, 11:37
Теглар: Бухоро, Департамент
Бухорода ҳокимликнинг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари тадбиркорни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини ўзлаштиргани аниқланди

Қоровулбозор туманида тадбиркорни қарздор қилиб қўйган гуруҳ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Маълум қилинишича, Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман ҳокимлигининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари У.П. ва бошқалар “У.Э.” МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унинг номидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали банк филиалидан 290 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, тадбиркор Н. ҳамда фуқаро М.ни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Бухорода қадимий тангаларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар ушланди

25.04.2024, 22:46

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг "Бухоро аэропорти" чегара божхона пости орқали қадимий нумизматика буюмларини олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Божхона...
Андижонда “банк ходими” қўлга тушди

02.04.2024, 12:24

Андижон шаҳарида ўзини банк ходим деб таништирган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда...
Олмалиқда бўлим бошлиғи 2000 АҚШ доллари билан ушланди

18.03.2024, 12:17

Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар...
Бухорода араб тилини ўргатиш баҳонасида 40 нафарга яқин одамга ноқонуний диний таълим бериб келинаётганлиги аниқланди

04.02.2023, 13:13

Бухорода моддий манфаат орттириш мақсадида ташкил этилган марказларда ноқонуний диний таълим олиш ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 31...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1