1

Қашқадарё вилояти ҳокимининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди, яна бир ўринбосар ва туман ҳокимига ҳайфсан берилди

ЖАМИЯТ 17.10.2022, 10:45
Теглар: Қашқадарё
Қашқадарё вилояти ҳокимининг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди, яна бир ўринбосар ва туман ҳокимига ҳайфсан берилди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг икки нафар ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот котиби хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ҳокимлик соатида бир нечта раҳбар ишдан олинган, яна бир нечтасига ҳайфсан берилган. Жумладан:

  • Вилоят ҳокими ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари  Рустам Юлдошев бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Ўрнига Қобилов Анвар Эшпўлатович тайинланди

У Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

  • Вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Акбар Эшонқулов ҳам бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Азизов Муродулло Ғаниевич тайинланди. Муродулло Азизов тайинловга қадар "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти тижорат департаменти бошлиғи ўринбосари - маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
  • Фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдаги камчиликлари учун Чироқчи тумани ҳокимига “ҳайфсан” жазоси эълон қилинди;
  • Туризм соҳасидаги камчиликлари учун вилоят ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарига “ҳайфсан” жазоси эълон қилинди.

 

Шарҳлар

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгасига чора кўрилди

10.05.2024, 17:19

Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига қўйларни ҳайдаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши...
Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

10.05.2024, 14:25

Маълум қилинишича, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан...
Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1