Хонанда Шоҳруҳхон ўзининг Instagram`даги саҳифасига мухлислари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган суратни жойлади. Суратда қоқ ўртасидан бўлинган юракни йигит ва қиз кўтариб кетаётгани тасвирланган. Хонанда суратга “Салом, озодлик” дея изоҳ қолдирди.
Мазкур сурат хонандани ижтимоий тармоқ орқали кузатиб бораётган интернет фойдаланувчилари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Кимдир хонанданинг оиласига путур етганини таъкидласа, бошқалар буни “шунчаки пиар” дея изоҳламоқда.
Хонанда бироз муддатдан сўнг иккига бўлинган юрак тасвирини ўз саҳифасидан ўчириб ташлади ва унинг ўрнига рус шоири Михаил Лермонтовнинг сўзлари ёзилган суратни жойлади: "Мен бутун дунёни севишга тайёр эдим, мени ҳеч ким тушунмади ва мен нафратланишга ўргандим".
Мазкур сўзларга жавобан хонанданинг ҳамкасби Шаҳзода "Нафратланишга ўрганиў жуда осон, севишдан тўхтаманг", дея маслаҳат берди.
Бироқ, Шоҳруҳхон ва Асалнинг шахсий саҳифасидан уларнинг аксарият бирга тушган суратлари ўчириб юборилган. Асалнинг Instagram`даги саҳифасида Шоҳруҳхон билан бирга тушган биронта ҳам сурат қолмаган. Бу ҳолат эса миш-мишларни тобора авж олдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳруҳхон ва Асал 5 июнь куни бўлиб ўтган эди.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...14.11.2019, 18:36
Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...05.11.2019, 10:28
2 ноябрь куни Шоҳруҳхон 54 ёшга тўлди ва табиийки, Болливуд юлдузининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари дўстлари ва мухлисларининг яхши тилакларига тўлиб тошгани айтилмоқда.Бироқ табрикларнинг энг ҳайратланарлиси...