1

Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 18:48
Теглар: Қашқадарё
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик тендерни ноқонуний ютгани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда “Қашқадарёда 3 кунлик фирма жами 2.601.000.000 сўмлик иссиқхоналар ўрнатишни ютиб олди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Монополияга қарши курашиш қўмитаси муносабат билдирди. 

Маълум қилинишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан etender.uzex.uz махсус электрон порталидаги 12 та лот бўйича 12 та туманда жами 289 та 2601,0 млн. сўмлик енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш бўйича ўтказилган танлов натижалари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш натижасида буюртмачи томонидан савдоларнинг қонунчиликда белгиланган тартибини бузиш ва савдоларнинг бир нечта иштирокчисига савдоларда қатнашиш учун имтиёзли шарт-шароитлар яратиб бериш орқали қонун бузилишларига йўл қўйилганлик аломатлари аниқланди.
Хусусан, “НХС СТРОЙБАДМEТАЛЛ” МЧЖва «ТУРНОВEРПРИСE» МЧЖ томонидан керакли хужжатлар (иссиқхона қуриш бўйича иш тажрибаси, қурилишда ишлатиладиган материаллар рўйхати) тақдим қилинмаган бўлсада уларга асоссиз юқори баллар берилганлиги маълум бўлди.
Бундан ташқари, буюртмачи томонидан ўтказилган танловларда харид комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлмаган ҳолда қонунчиликка зид равишда қарор қабул қилинган.

Юқоридагиларга асосан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йил 10 ноябрда иш қўзғатилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган деб топилди ва танлов савдоларининг қарорларини бекор қилиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда қайта танлов ўтказиш бўйича кўрсатма берилган эди. Бугунги кунда қарорлар бекор қилинди ва қайта танлов ўтказилади. Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилаётганлиги маълум қилинади.

Шарҳлар

Қашқадарёда кўчатларни шикастлаган қўйларнинг эгасига чора кўрилди

10.05.2024, 17:19

Қашқадарё вилоятида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатлари орасига қўйларни ҳайдаган фуқаро жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши...
Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

10.05.2024, 14:25

Маълум қилинишича, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан...
Қашқадарёда яширин цех борлиги аниқланди

22.04.2024, 16:38

Қашқадарёдаги алкагол маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фаолиятига чек қўйилди.  Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. Қашқадарё вилоят ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув...
Қашқадарёда шифокор калтакланди

20.04.2024, 21:28

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида фуқаро фарзанди вафот этганини айтган шифокорни урди. Бу ҳақда “Millar” кўрсатувида маълум қилинди.Видеода айтилишича, 2 ёшли бола дивандан йиқилиб тушиб, Шаҳрисабз шаҳри болалар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1