Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори имзоланди.
Қарор билан аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023–2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланмоқда.
Ушбу Дастурни амалга ошириш учун 2023–2027 йилларда жами 120 млрд сўм ва 54 млн доллар йўналтирилади (Давлат бюджетидан 110 млрд сўм ва 28 млн доллар, шунингдек, ОИТСга, сил касаллигига ва безгакка қарши курашиш Глобал жамғармаси маблағлари ҳисобидан 18 млн доллар, Осиё тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг қарз маблағлари ҳисобидан 7,5 млн доллар, халқаро ташкилотлардан 9,5 млрд сўм грант маблағлари).
Дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
а) ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш сифатини ошириш мақсадида:
б) соғлиқни сақлаш органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси юқиши эҳтимоли юқори гуруҳлар (гиёҳвандлар ва бошқалар) орасида профилактик тадбирлар олиб борилади;
в) аҳоли орасида кенг тарғибот-тушунтириш ишлари ташкил этилади;
г) 2023 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2023 йил якунига қадар бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тиббиёт муассасалари ўртасида никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича электрон маълумот алмашинув тизими жорий этилади;
д) 2023 йил якунига қадар ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида дори ва диагностик воситаларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади;
Бунинг учун БМТнинг Ривожланиш дастури орқали 100 минг доллар ажратилади.