1

⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

ЖАМИЯТ 24.01.2023, 10:05
Теглар: Чақалоқ, ​Наманган, ЙПХ
⚡️Наманганда чақалоқ ЙПХ автомобилида туғилди (видео)

Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида хизмат олиб бораётган Наманган вилояти ЙҲХБ ЙПХ 5-сафарбарлик гуруҳи ходимларига йўл четида тўхтаб турган Cobalt автомашина ичидан аёл киши тушиб, келинини туғрқухонага олиб боришда кўмак сўраган.

Шундан сўнг, ИИБ ходимлари ҳомиладор аёлни хизмат машинасига ўтказишади ва шифохонага олиб кетилаётган вақтда аёлнинг ҳолати ёмонлашади. Бола туғилиши яқинлашаётганини сезган ходимлар тез ёрдамни ҳам кутмай туғруқхона томон ҳаракатни давом эттирган. Аммо чақалоқ — қиз фарзанд манзилга етиб улгурмай ЙПХ автомобилида дунёга келган. Манзилга етиб боргча, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам сабаб она-боланинг саломатлигига ҳеч қандай зиён етмади.

Шарҳлар

Наманганда боғча тарбиячиси болаларни қабристонга олиб борган

13.05.2024, 18:18

Ижтимоий тармокларда Чортоқ тумани, “Ифтихор”  МФЙнинг Тол кўчасида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бўйича ёритилган мақола ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим агентлиги darakchi’га...
Самарқандда 8 синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

10.05.2024, 15:34

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди. Аниқланишича, Самарқанд вилоятидаги мактабнинг 8 синф ўқувчиси, вояга...
“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб келган йигит ушланди

25.04.2024, 23:10

“Iphone 14pro” сотилади дея фуқароларни чув тушириб, бошланғич тўлов сифатида 1.900.000 сўм олган йигитнинг қилмишларига чек қўйилди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар берди.Наманган вилояти, Янгиқўрғон...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1