“Ўзбек-қирғиз” чегарасида катта миқдордаги наркотик моддалар қолдириб кетилгани аниқланди (видео)

ЖИНОЯТ 10.03.2023, 10:54
Теглар: Видео, чегара, қирғиз
“Ўзбек-қирғиз” чегарасида катта миқдордаги наркотик моддалар қолдириб кетилгани аниқланди (видео)

ДХХ Чегара қўшинлари ва Наманган вилояти бўйича Бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотик моддаларнинг “ўзбек-қирғиз” давлат чегарасидан ноқонуний ўтказилган ҳолати аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жумладан, давлат чегарасининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 14 кг 512 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина Оҳангарон тумани ҳудудида тўхтатилди. 

Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, 2002 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқарога тегишли қўл сумкаси ичида 50 гр. “героин” моддаси, 672 дона “Регапен” ва 300 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Қирғиз Республикаси фуқароси томонидан Янгиқўрғон тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу гиёҳвандлик воситаларини 1800 АҚШ долларига сотиб олган, 1996 йилда Бухоро вилоятида туғилган шахс ҳам Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахсларнинг бири Тошкент шаҳридаги давлат, иккинчиси эса нодавлат университетларнинг талабалари ҳисобланиб, улар пойтахт ҳудудида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланишган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан ДХХ Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246, 2511 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1