1

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси пенальтилар сериясида Жанубий Корея устидан ғалаба қозониб финалга чиқди

СПОРТ 15.03.2023, 21:57
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси пенальтилар сериясида Жанубий Корея устидан ғалаба қозониб финалга чиқди

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги Осиё Кубоги—2023 ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси 15 март, чоршанба куни Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳам ҳар икки жамоа вакилларида голга тортадиган қатор вазиятлар бўлди. Бироқ асосий вақт якунига қадар дарвозалар дахлсиз қолди.

Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмагач қўшимча бўлимларга мурожаат этилди. Унда ҳам ҳисоб ўзгармади ва пенальтилар сериясига навбат берилди. “Футбол лотереяси”да омад ўзбекистонлик футболчиларга кулиб боқди.

Ўзбекистон финалда Ироқ ёшларига қарши ўйнайди. Финал ўйини 18 март, шанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1