Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Туркияда учрашув ўтказди

СИЁСАТ 16.03.2023, 14:11
Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Туркияда учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни Туркий давлатлар ташкилоти навбатдан ташқари саммитининг асосий тадбирлари доирасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Бош вазир ва дўст венгер халқини миллий байрам – Венгрия инқилоби куни билан самимий қутлади.

Икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Мамлакатларимизнинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия корхоналарининг самарали кооперацияси учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидани ҳам фикр алмашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1