1

Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди

СИЁСАТ 16.03.2023, 20:35
Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифи якунланди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати. 

Кеча давлат раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди. 

Бугун Анқара шаҳрида Ўзбекистон Президенти раислигида Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммити бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида қатор муҳим ташаббусларни илгари суриди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.

Саммит якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёевни Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1