Ўзбекистон ва Франция омбудсманлари ўртасидаги битим муддати узайтирилади

СИЁСАТ 20.03.2023, 19:56
Ўзбекистон ва Франция омбудсманлари ўртасидаги битим муддати узайтирилади

Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Франция ҳуқуқ ҳимоячиси ўринбосари, медиация бўйича бош делегат Даниел Агасински ўртасида онлайн-учрашув такил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” агентлиги.

Қайд этилишича, улоқот аввалида француз томонига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили — омбудсман фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилган.

Шу билан бирга Франциянинг Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи ваколатли органларининг тажрибасини ўрганиш, улар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Франция ҳуқуқ ҳимоячиси институти тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган. Жумладан, 2008 йилнинг июнида Ўзбекистон ва Франция омбудсманлари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида битимни амал қилиш муддати тугагани сабабли битимни янгилаш таклифи илгари сурилган.

Ўз навбатида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини билдиргани. Учрашув якунида яқин кунларда икки давлат омбудсманлари ўртасида навбатдаги учрашувни ўтказиш тўғрисида келишиб олинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1