1

Миллион сари йўл: UzAuto Янги Ўзбекистонда қанчалик бурилиш ясади?

ИҚТИСОДИЁТ 24.03.2023, 11:07
Миллион сари йўл: UzAuto Янги Ўзбекистонда қанчалик бурилиш ясади?

“UzAuto Motors” миллий компанияси МДҲ мамлакатлари ичида автомобилсозлик саноати етакчисига айланишни мақсад қилган ҳамда миллионтагача автомобиль ишлаб чиқариш ниятида”, “МДҲда янги автогигант пайдо бўлиши мумкин” – айни сарлавҳа остидаги янгиликлар дунё интернет нашрларида тез-тез кўзга ташланяпти. Албатта бундай эътироф замирида нафақат рақамлар, балки, Ўзбекистондаги барча тармоқларнинг улкан меҳнати ётибди.

Давлат раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда барча ички жараёнлар ва мамлакатимизни халқаро майдондаги нуфузини оширишга хизмат қилувчи Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг амалга оширилиши натижасида, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш, илм-фан ва технологияни ривожлантириш, шунингдек, рақобатбардош ва юқори технологияли маҳсулот яратиш каби устувор вазифаларни жамлаган автомобилсозлик саноати янги босқичга кўтарилди.

Ишлаб чиқариш жараёнларининг оптималлашуви ҳамда модернизация қилиниши ҳисобига, UzAuto Motors компанияси тарихий рекордни ўрнатишга эришди яъни 2016 йилдан буён ишлаб чиқариш ҳажми 269 %га ўсган. Ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларнинг тадбиқ этилиши, ускуналарнинг янгиланиши ва кадрлар малакасининг оширилиши Марказий Осиёда етакчи ҳисобланган “UzAuto Motors” компаниясини МДҲда гигант автомобиль ишлаб чиқарувчисига айлантирди. 

Бугун UzAuto Motors фақат энг замонавий автомобиллар, хусусан, Chevrolet Tracker вa Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Бунинг учун 5 мингдан ортиқ муҳандис жалб қилинган бўлиб, уларнинг бир қисмини Тошкентдаги Турин политехника университети битирувчилари ташкил этади. Ўзбекистондаги мавжуд 200 та корхонага хорижлик ва маҳаллий мутахассислар жалб этилиши натижасида, улар кўмагида Чевролет Траскер ва Оних автомобиллари учун 1,5 минг дона деталь ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Қолаверса, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker вa Onix автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида «Ўзавтосаноат» АЖ томонидан 12 та янги маҳаллийлаштириш лойиҳаси амалга оширилди, жумладан, умумий қиймати 312 миллион долларлик янги заводлар ва юқори технологияли ишлаб чиқариш линиялари туширилди. Янги ишлаб чиқариш қувватларининг ишга туширилиши, 4,5 мингга яқин янги иш ўрни яратиш имконини беради.

Янги автомобиллар UzAuto Motors заводида жорий қилинган Global Emerging Markets (GEM) глобал платформаси асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, бу қўшимча муҳандислик ечимларисиз бир неча турдаги автомобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дегани. Мазкур лойиҳани ўзлаштириш учун 427,6 миллион доллар миқдорида сармоя киритилди.

Юқори босим остида ишловчи алюминий цилиндр блокларини ишлаб чиқаришда илғор технологиядан фойдаланган ҳолда инновацион двигателлар оиласига мансуб CSS Prime двигателларининг ишлаб чиқаришни ўзлаштириш UzAuto Motors Powertrain компаниясида нолдан бошлаб амалга оширилди. Инновацион технологиялар туфайли, Ўзбекистонда Chevrolet Tracker вa Onix автомобилларининг маҳаллийлаштириш даражасини оширишга хизмат қилувчи МДҲда ягона завод ишга туширилди.

Андижон вилоятида ишга туширилган “Кова фоундрй” қуюв заводида чўян қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш мақсадида, метални қайта ишлашда муҳим бўлган барча босқичлар жумладан, эритиш, қуйиш, қолиплаш ва юқори аниқликдаги механик ишлов бериш жараёнида зарурий бўлган илғор, сўнгги русумдаги техника ҳамда технологиялар жалб этилди. Йилига 18 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватга эга корхонада, хомашёнинг қўшилган қийматини 10 баробарга ошириб, эҳтиёт қисмлар импортини 21 миллион долларга қисқартириш имконияти мавжуд.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида UzAuto тармоқ корхоналарида замонавий двигатель совутиш тизимига эга радиаторлар, Joyson Safety Systems автомобилни бошқариш хусусиятига эга кўп функцияли руль чамбараги ҳамда хавфсизлик ёстиқчаси, шунингдек, замонавий ва ноёб технологиялар асосида ишловчи пластик бакларни ишлаб чиқариш йўлга қойилди. Бундан ташқари, «UzKoram-Co» МЧЖда Chevrolet Tracker вa Onix автомобиллари учун ён ойналарни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.

Биринчи марта замонавий усулда шу жумладан, экструзия услубини қўллаган ҳолда, пластмасса ва резина қисмларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш йўлга қойилди. Шунингдек, пластик қисмларни ультратовушли пайвандлаш ва икки компонентли пластмассаларни босим остида қуйиш жорий этилди, бу эса юқори герметикликка, зарба ёки тебраниш ютилишининг юқори кўрсаткичларига эришишга имкон беради.

Заводнинг модернизация қилиниши автомобиль кузов қисмларини иссиқ штамплаш орқали ишлаб чиқариш жараёнини ҳам ўз ичига олди. УзСунгвоо заводида иссиқ штамплаш орқали Марказий Осиёда ягона тўлиқ автоматлаштирилган металлни қайта ишлаш тсехининг ташкил этилиши Chevrolet Tracker вa Onix моделлари учун 20 турдаги маҳаллий бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш эвазига, қарийб 214,5 миллиард сўмлик импорт ўрнини босиш имконини берди. UzSungwoo корхонасига ўрнатилган энг янги технологиялардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган металлни иссиқ қайта ишлаш линияси етакчи жаҳон етказиб берувчиларининг металлни кесиш, иссиқ пресслаш ва лазер билан кесиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, 2,4 миллион дона металл буюмлар ишлаб чиқариш имконини беради ҳамда зарурий ускуналарнинг 5 мартагача камайтириш эвазига инвестицияларни тежаш имконини беради.

Инновацион ишлаб чиқариш технологияларининг жорий этилиши бевосита Асакадаги UzAuto Motors заводининг ишлаб чиқариш қувватларига ҳам таъсир кўрсатди. Асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларига қўшимча равишда компания, бошқа пайвандлаш усуллари билан солиштирганда, ишлаб чиқариш жараёнида юқори аниқлик, коррозияга чидамлилик ва пайвандлаш чоки, шунингдек, эстетик, энергия тежашнинг юқори даражасига ва ишлаб чиқаришда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган лазерли пайвандлаш жараёнини йўлга қўйди.

Албатта, амалга оширилган лойиҳалар Ўзбекистонда автомобилсозликни янада ривожлантириш ва автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 500 минг донага, келгусида эса миллион донага етказиш учун барча шароит ва имкониятлар мавжуд эканини англатади.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1