1

Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди

СИЁСАТ 25.03.2023, 10:57
Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашди

Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашди. 

“Биз Ўзбекистонда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашдик.

Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири - хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар бўлди.

Умуман, мулоқотимиз очиқ ва самимий бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятини назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат қоғозда қолмаслиги учун зарур чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилдик. Женнифер Клайн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилди. Шуни инобатга олган ҳолда, келгусида алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятига эга бўламиз, деб ўйлайман”, - дейди Мирзиёева.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1