1

Шомуродов Шацких рекордини такрорлади

СПОРТ 25.03.2023, 19:02
Шомуродов Шацких рекордини такрорлади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24 март, жума куни Боливияга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги ягона голни 36-дақиқада Элдор Шомуродов урди. Шу тариқа Шомуродов Ўзбекистон терма жамоасидаги голлари сонини 34 тага етказди ва тўпурар Максим Шацкихга етиб олди. Элдор ушбу натижага 62 та ўйинда эришган бўлса, Шацкихга 61 та ўйин кифоя қилган. 

Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар: 

  1. Максим Шацких — 34
  2. Элдор Шомуродов — 34
  3. Миржалол Қосимов — 31
  4. Александр Гейнрих — 31
  5. Сервер Жепаров — 25
  6. Одил Аҳмедов — 21
  7. Игор Шквирин — 20
  8. Игор Сергеев — 17
  9. Жафар Ирисметов — 15
  10. Улуғбек Бақоев — 14.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1