1

Ўзбекистон Малайзияга кимёвий ўғитлар экспорт қилади

ИҚТИСОДИЁТ 26.03.2023, 15:17
Ўзбекистон Малайзияга кимёвий ўғитлар экспорт қилади

Ўзбекистондан Малайзияга кимёвий ўғитлар экспорт қилиш бўйича келишувга эришилгани маълум қилинди

Хабарга кўра, мамлакат элчихонасида Малайзиянинг Hextar Global Group компаниялар гуруҳи раиси Эрван бин Моҳд Тоҳир билан музокаралар ўтказилди. Тадбир давомида Эрван Тоҳир Ўзбекистонда рўй бераётган иқтисодий ўзгаришларга юқори баҳо бериб, ўз компанияси мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди. 

У Ўзбекистоннинг қулай географик жойлашуви қўшни мамлакатларга маҳсулот экспорт қилишда ўзига хос хаб вазифасини бажаришини таъкидлади. Малайзия томони ўзаро ҳамкорлик доирасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ҳам қизиқиш билдирди.

Учрашув натижасида Малайзия компанияси билан ўзаро ҳамкорликда мамлакатда қайта тикланувчи энергетика, махсус кимё воситаларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистондан Малайзияга кимёвий ўғитларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1