1

1 апрелдан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгалари виза талабларидан ўзаро озод қилинади

СИЁСАТ 27.03.2023, 20:02
1 апрелдан Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари ўртасида дипломатик паспорт эгалари виза талабларидан ўзаро озод қилинади

Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳукуматлараро битим 2022 йил 14 сентябрда Самарқанд шаҳрида имзоланган эди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Таъкидланишича, ҳужжат номуайян муддатга тузилган бўлиб, унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомилларини томонлар бажарганликлари тўғрисидаги сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан 30 кун ўтгач кучга киради.

Эроннинг Тошкентдаги элчихонаси нотаси, шунингдек битим қоидаларига мувофиқ, ушбу халқаро шартнома жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан кучга киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1