1

17 ёшида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган самарқандлик йигит бир йилдан кейин топилди

ЖАМИЯТ 28.03.2023, 08:20
17 ёшида уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган самарқандлик йигит бир йилдан кейин топилди

2022 йил 25 февраль куни Самарқанд вилояти, Иштихон тумани «Чақар» маҳалласида яшовчи, 2005 йилда туғилган Б.Турғунов яшаш уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб бедарак йўқолганди.

Шу бўйича унинг яқин қариндошлари ариза билан мурожаат қилишган.

Ҳолат юзасидан ИИО ходимлари томонидан қидирув тадбирлари олиб борилган. 

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, 2023 йил 27 март куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ профилактика катта инспектори майор A.Бобоназаров ўзининг хизмат ҳудуди бўлган Самарқанд шаҳар Янгиқўргон маҳалласида профилактик тадбирларни ўтказаётган вақтида ўсмир маҳалла ҳудудида юрганлиги аниқланган.

Сўнгра у Иштихон тумани ИИБ ходимларига топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1