1

⚡Чорвоқдан одам суяклари топилди (видео)

ЖАМИЯТ 28.03.2023, 08:58
Теглар: Видео, Чорвоқ
⚡Чорвоқдан одам суяклари топилди (видео)

27 март куни телеграм-каналларда Чорвоқ сув омборида сув сатҳининг пасайиши оқибатида юзага чиқиб қолган одам суяклари акс этган видео тарқалди. Видео муаллифлари томонидан ушбу суяклар бу ерга чўмилгани келиб чўкиб кетган одамларга тегишли бўлиши мумкинлиги айтилганди.

Бўстонлиқ туман прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида сув омборининг ушбу қирғоғида бундан бир неча йиллар аввал Бўстонлиқ туманидаги «Болодала» маҳалласи аҳолисининг «Безгати боғ» қабристони бўлгани, Чорвоқда сув сатҳининг кўтарилиши натижасида қабристон сув остида қолиб кетгани аниқланган.

Айни пайтда сув омборида сув сатҳи пасайгани сабабли қабристондан одам суяклари юзага чиқиб қолган.

Қайд этилишича, Чорвоқ сув омборида ҳар йилнинг бошида сув сатҳи пасайиши натижасида бундай ҳолатлар кузатилиб туради. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1