1

Вашингтон Украина йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишини хоҳлайди - Блинкен

ДУНЁ 28.03.2023, 13:15
Вашингтон Украина йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишини хоҳлайди - Блинкен

Қўшма Штатлар Киев режимидан барча йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишини истайди ва бунинг учун АҚШ Украинага ҳарбий таъминот турларини ўзгартириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Америка Давлат котибининг сўзларига кўра, Киевга Украина Қуролли кучлари учун ўзгартирилган қурол-аслаҳаларни топшириш ниятида. Шунингдек, улар бунинг учун Украина расмийлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишларини даъво қилмоқда.

“Бутун жараён давомида, ҳар бир босқичда биз Украина расмийлари билан яқин ҳамкорликда бўламиз. Бошқа ҳамкорларимиз ва иттифоқчиларимиз билан Украина ўзини самарали ҳимоя қилиш ва Россия ҳарбийлари босиб олган ҳудудларни қайтариб олиш учун зарур бўлган ҳамма нарсага эга бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қиламиз. Украинадаги можаро ўзгарган сари биз кўрсатаётган ёрдам ҳам ўзгаради”, — деди АҚШ Давлат котиби.

Блинкеннинг сўзларига кўра, аввалроқ АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари Украинага танкларни ўтказишга қарор қилишган, чунки улар можаро ривожланаётган вазиятда зарур деб ҳисобланган. АҚШ Давлат котибининг қайд этишича, улар Украинага қурол етказиб беришда ҳам худди шундай стратегияга амал қилишда давом этадилар. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1