1

ЖССТ туберкулёздан ўлим кўрсаткичи нега ошиб кетаётганининг сабабини маълум қилди

ДУНЁ 28.03.2023, 14:51
ЖССТ туберкулёздан ўлим кўрсаткичи нега ошиб кетаётганининг сабабини маълум қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, қарийб йигирма йиллик пасайишдан сўнг Европада яна сил касаллигидан ўлим кўрсаткичлари ошган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Хусусан, 2021 йилда 27,3 минг киши ушбу хасталик қурбонига айланган. Бу ундан аввалги йилга нисбатан 3 мингта кўп кўрсаткичдир.  

Экспертлар фикрича, бу — коронавирус пандемияси билан боғлиқ омил. Чунки ўша даврда шифохоналарнинг асосий ресурслари СOVID-19 диагностикаси ва муолажасига йўналтирилди. Оқибатда силни ташхислаш жараёни бир мунча кечикди.  

Қолаверса, 2021 йилда сил касаллигининг рифампицин препаратига чидамли тури 3 фоиз ўсиши кузатилган.  

Умуман, 2021 йили Ер юзида 10,6 миллион нафарга яқин киши ушбу хасталикка чалинган. Бу 2020 йилга нисбатан 4,5 фоизга кўпдир. Энг ёмони, туберкулёз оқибатида 1,6 миллион нафар бемор ҳаётдан кўз юмган.

Эслатиб ўтамиз, сил эрта босқичда аниқланмаса, бемор йил давомида 10-15 кишига бу хавфли инфекцияни юқтириши мумкин. Шу сабабли ЖССТ 2035 йилгача туберкулёздан ўлим кўрсаткичларини 95 фоизга камайтиришга доир стратегик мақсадни қабул қилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1