1

Chevrolet учун асл эҳтиёт қисмлар ҳам энди “Uzum Market” маркетплейсида

ИҚТИСОДИЁТ 28.03.2023, 15:14
Chevrolet учун асл эҳтиёт қисмлар ҳам энди “Uzum Market” маркетплейсида

"UzAuto Motors" компанияси “Uzum Market” маркетплейсининг расмий ҳамкорига айланди. Гап шундаки, эндиликда ҳамюртларимиз автомобиллар учун асл эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчидан онлайн тарзда, бир кунда етказиб бериш шарти билан буюртма бериш орқали харид қилишлари мумкин.

Платформада асл мойлар, фильтрлар, тормоз колодкалари ва бошқа кўплаб турдаги маҳсулотлар тақдим этилган. Chevrolet бренди остидаги автомобиллар эгалари режали техник хизмат учун барча керакли ашёларни қулай ва тез харид қила олишлари учун UzAuto Motors компанияси Uzum Marketдаги маҳсулотлар сонини мунтазам ошириб боришни режалаштирган.

Uzum Marketдан қилинган буюртмаларни қўлга киритиш мақсадида ташкил этилган махсус тарқатиш пунктлар ёки етказиб бериш хизматидан Республика бўйлаб 29та шаҳар аҳолиси фойдаланиши мумкин. Кейинги йил якунига қадар, маркетплейс ўз фаолияти географиясини бутун мамлакат бўйлаб 63та аҳоли пунктига кенгайтиради – бу автомобиль эгаларининг ўз автомобиллари учун барча керакли ашёларни қулай ва осон тарзда топишлари, муҳими, тез харид қилишлари мумкинлигини англатади.

" UzAuto Motors учун маркетплейс билан ҳамкорлик қилиш – бу автоҳаваскорлар учун автомобилдан фойдаланишда қулайлик яратишнинг қўшимча имкониятидир",- дейди “ UzAuto Motors” АЖ ташқи ва ички бозорларда эҳтиёт қисмларни сотиш бўйича директори Константин Байшев. – "Аминмизки, автомобилга хизмат кўрсатиш учун сифати кафолатланган автомобиль маҳсулотлари автоуловдан фойдаланиш муддатини узайтириш билан бир қаторда, хизмат кўрсатишга сарфланадиган вақт ва маблағларни ҳам сезиларли тежаш имконини беради."

" UzAuto Motors маҳсулотларини Uzum Marketда сотиб олишнинг энг асосий афзаллиги – бу уларнинг асллиги ва сифатининг кафолати, шунингдек эҳтиёт қисмлар бозори ёки дўконига боришга кетадиган вақтнинг тежалишидир,- дея қайд этади Uzum Market бош директорининг ўринбосари Акмал Раҳимов." – "Шу билан бирга, авто учун товарлардан ташқари, бизда бошқа қатор маҳсулотлар – уй учун товарлардан бошлаб либослар, электроника ва маиший кимёгача харид қилиш мумкин. Йил охирига қадар, ҳам  UzAuto Motors каби йирик брендларни, ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларни жалб қилиб, ассортиментни 800 минг ноёб товар номигача кенгайтиришни режалаштирганмиз."

Бугунги кунда Uzum Marketдан бутун мамлакат бўйлаб 2000дан ортиқ тадбиркорларнинг 250 мингдан ортиқ ноёб маҳсулотлари ўрин олган.

(Реклама ҳуқуқи асосида)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1