1

Самарқанд ва Тошкент вилоятида газдан ноқонуний фойдаланган “ўғри”ларга нисбатан жиноят иши очилди

ЖИНОЯТ 28.03.2023, 21:09
Самарқанд ва Тошкент вилоятида газдан ноқонуний фойдаланган “ўғри”ларга нисбатан жиноят иши очилди

Самарқанд ва Тошкент вилоятида газдан ноқонуний фойдаланганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди

Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ГТФ Самарқанд филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Л.С. Ургут эркин иқтисодий зонасига тегишли ҳудудда оҳак ишлаб чиқариш ҳамда товуқ боқиш фаолияти билан шуғулланиб, оҳак пишириш печлари ва иситиш тизимини газ қувурига яширинча улаб, 729,9 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.Э. хонадонида ташкил этган яширин цехда электр печларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 430,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Э.Д. “Нафис” МФЙдаги уйида ташкил этган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, 108 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Ушбу қонунбузилишлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 875,8 миллион сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1