Голливуднинг гўзал жуфтликларидан бири ҳисобланган Анжелина Жоли ва Бред Питт жуфтлиги энди ярашмайдиган кўринади, деб хабар берди “Тvzvezda.ru/news” нашри.
Яқинда Анжелина баданидаги Питтнинг шарафига чиздирган барча татуировкаларни ўчириб ташлади. Бунга актрисанинг янги ошиғи сабаб бўлган, деган тахминлар илгари сурилган. The Hollywood Life нашрининг ёзишича, актрисанинг янги ошиғи Яқин Шарқда яшовчи миллионер одам бўлиб, Анжелина Жоли БМТнинг кўнгилли элчиси ҳисоблангани боис, улар БМТ да ўтказилган хайрия ишларига бағишланган кечада танишишган.
Жоли ажрим ҳақида маълум қилганидан бир ой ўтиб, собиқ эрига болалар билан учрашишга рухсат берган. People журналининг берган маълумотига кўра, бу учрашув жуда ҳаяжонли кечган. Аёллар қалбини забт этишга устаси фаранг бўлган Бред Питт олти фарзандидан айрилганидан жуда қийналмоқда. Питт болалари билан бир неча соат бирга бўлган. Болаларга Жолининг ўзи васийлик қилмоқда. Ҳозирда эр-хотин вақтинчалик битимга келиб, Питтнинг болалар билан қисқа муддатга учрашишига келишишган ва қатъий чекловлар қўйилган.
26.09.2021, 17:45
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...27.05.2021, 16:56
АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...03.12.2020, 20:22
"Питер Пен ва Алисия мўъжизалар мамлакатида" (Қайтиш) фильмининг суратга олиш ишлари икки йил олдин тугаганлигига қарамай намойиш этилмаётган эди. Сабаби шу вақт ичида Бренд Чепман...20.11.2019, 14:21
“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...