1

Феруза Норматова ижодидаги янгиликлар, гўзаллик сирлари ва оиласи ҳақида

ШОУ-БИЗНЕС 11.10.2016, 12:03
Теглар: Шоу-бизнес, Актриса
Феруза Норматова ижодидаги янгиликлар, гўзаллик сирлари ва оиласи ҳақида

“Қисқа ва лўнда” лойиҳасининг бу галги меҳмони ёш, умидли ва иқтидорли актриса Феруза Норматова. Кино ва клипларда фаол иштирок этиб келаётган Ферузани илк бор суҳбатга чорлашимиз. Унинг ички дунёси, феъл-атвори ва ижодидаги янгиликлар сизларни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз. 

Мавсум янгилиги
Тез кунларда мен иштирок этган  “Она” сериали эфирга узатилади. Бундан ташқари, октябрь ойининг бошида яна бир янги сераилнинг суратга олиш ишларини бошлаш арафасидамиз. Шунингдек, Тоҳир Усмонов, Бекзод Баҳромов каби хонандаларнинг клипларида ҳам кичик роллар ижро этдим. Кетма-кет премьера бўлиши кутилаётган ижодий ишларим ҳозирча шулар.

Жаҳл чиққанда.
Тан олишим керак, қаттиқ жаҳлим чиққанда ўзимни бошқаролмай қоламан. Аммо жаҳлимни ҳамманинг олдида кўрсатмайман, мени бу ҳолатда фақат энг яқинларим, оила аъзоларим кўриши мумкин. Бегоналар олида эса ҳар қандай вазиятда ўзимни босишга уринаман. Жаҳлим чиққанда иложи борича бир ерга ўтириб нафас ростлаб олишим керак. Шунда ҳаммаси ўтиб кетади. 

Фобия. 
Қўрқадиган нарсаларим жуда кўп. Масалан баландликдан, сувдан чўчийман. Масалан самолётда сувнинг тепасидан учиб ўтаётганда, ёки тагидан сув оқадиган бирор тепаликка чиққанимда ҳам  мени кучли ваҳима босади. Яна энг қўрқадиганим бу — каламушлар! Уларни ҳатто суратларини кўрсам ҳам этим увушиб кетади. 

Стил.
Кийиниш услубимни бировга ишонмайман. Барча либосларимни ўзим танлашга одатланганман. Замонавий мода билан ҳамнафас бўлишга ҳаракат қилман. Аммо мода экан деб ноқулай кийим ёки пойафзалларни киявермайман. Инсон ўзига ярашадиган ва қулайлик яратадиган либосларни кийиши керак. 

Оила.
Ҳавас қилгулик оилада туғилганман. Тез кунларда ота-онамнинг оила қуришганига 30 йил бўлади. Буни кенг даврада нишонлашни режалаштирганмиз. Опам, иккита синглим ва укам бор. Келажакда худди шундай тинч осуда оиланинг бекаси бўлсам дейман. Ниятим икки ўғил ва икки қизининг онаси бўлиш. Мен ҳам худди ота-онам сингари, фарзандларимга  ўз қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда касб танлашларига имконият яратиб бераман. 

Ёқтирмайман. 
Инсонлардаги ёлғончилик, масъулиятсизликни ёқтирмайман. Бундан ташқари, ўзининг насл-насабидан уяладиган ва ўзидан бошқа одам ясаб олганларни жиним суймайди. Китоб. 

Китоб ва мусиқани ички ҳолатим, кайфиятимдан келиб чиққан ҳолда танлайман. Асосан ҳикоя, романларни мутола қилишни ёқтираман. 

Хафа қилсам.
Мен учун кечирим сўраш қийин иш эмас. Аммо ўша пайтга етиб келгунча ич-этимни ейман. Чунки қилган хатомни тан олишим жуда қийин.  Хатони тушуниб, тан олгунимча 3-4 кун ўтади. Тушунганимдан сўнг ҳеч иккиланмай кечирим сўрашим мумкин. 

Гўзаллик.
Назаримда бахтли аёл гўзал бўлади.  Агар уни муаммолар, ташвишлар қийнаб қўйса, у қанчалик гўзал бўлишга интилмасин барибир кўзларидан билиб олиш мумкин. 

Миш-мишлар. 
Санъаткорлар истаса-истамаса, улар ҳақида турли гап-сўзлар тарқалаверади. Буни мен касб танлашимдан олдин билиб, тан олиб бўлганман. Менимча, миш-мишларни ўз ҳаётидан зериккан, нима иш билан шуғуланишни билмаганлар тарқатса керак. Мен унақаларга умуман аҳамият бермайман. 

Алия СУЛАЙМАНОВА

Шарҳлар

Гавҳар Шариповага ҳайдовчи шилқимлик қилганлиги ҳолати юзасидан қўшимча баёнот берилди

20.11.2019, 14:21

“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...
Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​АКТРИСА АСАЛ ШОДИЕВА ТАДБИРКОРЛИККА ҚЎЛ УРДИ (ФОТО, ВИДЕО)

21.09.2017, 15:12

Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1