Актриса Ситора Фармонова Facebook’да унинг номидан очилган ва 12 мингдан ортиқ обуначини тўплашга муваффақ бўлган сохта саҳифа устидан шикоят қилди. Бу ҳақда актрисанинг Instagram’даги саҳифасига таяниб, “Дарё” хабар бермоқда.
“Азиз дўстлар! Facebook’да менинг исм-фамилиямдан фойдаланган ҳолда қалбаки Ситора ўтирибди. У менинг номимдан турли сайтларга бўлмағур интервьюлар бериб, одамлар билан ҳар хил тусда мулоқотга киришмоқда”, — деб ёзади актриса.
“Менинг саҳифам номи ҳам худди шундай, бироқ меники кўп йиллардан бери мавжуд, бу қалбаки саҳифанинг очилганига эса икки йил бўлди. Азизлар, шу саҳифа устидан Facebook’га шикоят қилиб, унинг тармоқдан ўчириб ташланишига ёрдам беринг”, — дея мурожаат қилган Ситора Фармонова.
20.11.2019, 14:21
“Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинадан ўзини ташлаган” Қашқадарё ЙҲХБ қўшимча баёнот берди.2019 йил 18 дан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20...06.11.2019, 12:06
Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...05.11.2019, 00:13
“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...21.09.2017, 15:12
Асал Шодиеванинг Инстаграмдаги ижтимоий тармоғида ўзига хос дизайндаги либослар тўплами акс этган суратлар пайдо бўлди. Маълум бўлишича, мазкур либослар актрисанинг ғояси билан яратилган бўлиб, Miel...