Франция компанияси Ўзбекистонда инновацион мактаб ва шифохоналар қуришни режалаштирмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 24.11.2023, 21:05
Франция компанияси Ўзбекистонда инновацион мактаб ва шифохоналар қуришни режалаштирмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров “Меридиам” инвестиция фондининг Евроосиё минтақаси бўйича директори Реми Ҳассенфордер бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Компания директори Реми Ҳассенфордер ва Жамшид Қўчқоров республиканинг турли ҳудудларида инновацион мактаблар қуриш лойиҳасини амалга ошириш имкониятлари тўғрисида фикр билдириб, ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бундан ташқари, транспорт инфратузилмаси, хусусан, ДХШ шартлари асосида Бухоро–Самарқанд ва Тошкент–Андижон автомобил йўлларининг қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳамда истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар келгусида ҳамкорлик қилиш ва лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Маълумот учун: “Меридиам” — узоқ муддатли жамоат инфратузилмавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва бошқаришга ихтисослашган глобал инвестор ва активларни бошқариш компанияси бўлиб, Париж шаҳрида жойлашган. 2005 йилда асос солинган “Меридиам” фонди Европа, Шимолий Америка ва Африкадаги жамоат инфратузилмасига сармоя киритади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1