Жамил Шарапов Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консули этиб тайинланди

СИЁСАТ 27.11.2023, 10:24
Жамил Шарапов Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консули этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркда янги тайинланган бош консули Жамил Шарапов ўз вазифасини бажаришга киришди

Жамил Шарапов шу кунга қадар ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Дипломат 42 ёшда. Тошкент давлат шарқшунослик институтини (ҳозирги Тошкент давлат шарқшунослик университети) тамомлаган. Нью-Йоркка тайинланишидан олдин Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида турли лавозимларда ишлаган.

Жамил Шарапов 2018-2023 йилларда Нью-Йоркдаги Бош консулликни бошқарган Камол Икромов ўрнига тайинланди.

Бош консулликнинг консуллик округига АҚШнинг қуйидаги штатлари ва маъмурий ҳудудлари киради: Айдахо, Айова, Аляска, Аризона, Вайоминг, Вашингтон, Вермонт, Виржиния ороллари, Висконсин, Гавайи, Иллинойс, Индиана, Калифорния, Канзас, Коннектикут, Массачусетс, Миннесота, Миссури, Мичиган, Монтана, Мэн, Небраска, Невада, Нью-Гэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Нью-Мексико, Огайо, Орегон, Пенсильвания, Пуэрто-Рико, Род-Айленд, Шимолий Дакота, Жанубий Дакота, Юта, шунингдек, Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатлари (Куба ва Бразилиядан ташқари – ушбу давлатлар Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси консуллик округига киради).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1