1

Дилноза Кубаева икки ўт орасида қолди

ШОУ-БИЗНЕС 04.11.2016, 12:05
Теглар: Кино, Шоу-бизнес, Аёл, Дилноза Кубаева, Актриса, Фильм
Дилноза Кубаева икки ўт орасида қолди

“Суюнчи”, “Абдуллажон”, “Чол ва набира”, “Чинора остидаги дуэль”,  “Осмондаги болалар” ҳамда “Сотқин” фильмлари муаллифидан яна бир янги фильм.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг буюртмасига биноан суратга олинаётган, ишчи номи “Адашган фаришталар” бўлган фильмда актрисалар Дилноза Кубаева, Шаҳзода Матчонова ва Раъно Шодиевалар тақдирнинг чигал йўлга кириб қолган аёлларнинг образларини гавдалантиришади.

Фильм бош режиссёри ҳамда сценарий муаллифи Риҳсивой Муҳаммаджанов Protoday нашрига берган интервьюсида суратга олаётган янги фильми хусусида гапирди:

– Даставвал республикамизнинг барча театр саҳналарида олқишлар билан кутиб олинган спектакль асосида фильм яратишга киришилди. Фильм бугунги замонамизнинг глобал муаммоларидан бири бўлган алданиб қолаётган аёлларнинг ҳаётидан ҳикоя қилади.

Фильмда актриса Дилноза Кубаева журналист қиз образини гавдалантиради. Ўз фаолияти тақозоси билан алданган аёллар ҳақида кўрсатув тайёрлашга киришган журналист қизнинг ҳаёти кутилмаганда ўзгариб кетади. Сабаби, кўрсатувни тайёрлаш чоғида адашган қизларни  аслида унинг суюкли турмуш ўртоғи шу куйга солганини билиб қолади.

Кутилмаганда ҳаёти ўзгариб кетган Дилноза икки ўт орасида қолади. Унинг олдида энди икки йўл бор. Хўш, у севгисини танлайдими ёки виждонини? Фильмнинг кульминацияси ҳам айнан шу ерда. Фильмннинг интиҳоси ҳақида айтмайман. 

Фильмда ёмон йўлга кириб кетган қиз ролини ўз ҳоҳиши билан Шаҳзода Матчонова ўйнашга қарор қилди, актриса Раҳно Шодиева эса қўшмачи аёл ролини танлади. Аминманки, ушбу фильм оз бўлса-да ёшларимизни бундай йўлга кирмасликлари учун сабоқ бўлади.”

Фильмни суратга олиш сентябрда бошланди, декабргача ушбу жараённни ниҳоясига етказиш кўзда тутилган. Фильм премьераси Янги йилнинг бошларига режалаштирилган.

Шарҳлар

Биринчи ўзбек кинооператорининг асарлари UNESСО рўйхатига киритилди

10.05.2024, 22:03

Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида 7- 8 май кунлари UNESСО Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитаси (MOWCAP)нинг 10-йиғилиши бўлиб ўтди.Тадбирда UNESСО ишлари бўйича...
Айни дамда “Киночилар уйи”да “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бошланиш арафасида

22.12.2021, 17:56

Бугун, 22 декабрь куни Киночилар уйида Ўзбекистон Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Darakchi.uz" мухбири...
ДХХнинг 30 йиллигига бағишлаб телеканалларда янги фильм намойиш этилади

26.09.2021, 14:30

Аввалроқ бугун ДХХ ходимларининг 30 йиллик тантанаси экани ҳақида хабар берган эдик. Киномотография агентлигининг қайд этишича, сана муносабати билан янги "Мустаҳкам" фильми ишлаб чиқилган. Маълумотга кўра, мазкур...
"Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди

16.09.2021, 10:26

Куни кеча адиблар хиёбонида Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг ҳақидаги "Қалби ўзбек рус шоири" ҳужжатли фильми премьера қилинди. Кинокартина Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1